Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ КУТУБХОНА

Наманган туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги 24-умумтаълим мактаби кутубхонасини таъмирлаш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебель, бадиий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 18 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Кутубхонанинг очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда ота-оналар ва мактаб битирувчилари кутубхона фонди учун 300 та бадиий китобларни тақдим этдилар.

Шунингдек, 120 нафар ўқувчилар ўртасида «Менинг биринчи Президентим» мавзусида ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида иншолар танлови ўтказилиб, унинг ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бундай тадбирлар бошқа умумтаълим мактабларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Наманган вилоят прокуратураси

20.10.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси