Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ - ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, 2017 йил давомида вилоят прокуратураси органларига келиб тушган 21612 та мурожаатларнинг 3573 таси қаноатлантирилиб, 3979 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг сайёр қабулини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.
Бундай қабуллар прокурорлар, ҳокимлар ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.
Сайёр қабуллар давомида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорларга кредитлар ажратиш ҳамда бошқа масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган вилоят прокуратураси

06.02.2018

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси