Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ ҲАҚИДА

Вилоят прокуратурасида кенгайтирилган хайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош прокурор ўринбосари С.Самадов иштирок этди.

Мажлисда вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2017 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясига доир қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини таъминлаш масалаларига қаратилган.

Шу билан бирга, ҳайъат мажлисида прокурор назоратининг айрим йўналишларида камчиликларга йўл қўйилганлиги таъкидланиб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди ва ижро қилиш учун жойларга юборилди.

25.01.2018

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси