Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРОР АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда вилоят прокурорининг прокуратура органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2015 йилда вилоятда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга устувор аҳамият берилиб, ўтказилган назорат тадбирларида 39 та ҳолатда тарбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказилганлиги, 51 та ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилганлиги ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилганлиги таъкидланди.

Сўзга чиққан депутатлар фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.

Сессия якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Наманган вилоят прокуратураси

22.02.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси