Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФЕРМЕРЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2017 йилдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида деҳқон ва фермер хўжаликларига 681,3 гектар ер майдони, 279,5 тонна минерал ўғит, 41,3 тонна нефть маҳсулотлари, 575,5 млн. сўмлик кредитлар ажратилишида ёрдам кўрсатилиб, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда.

Наманган вилоят прокуратураси

23.11.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси