Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СПЕКТАКЛЬ ТАҚДИМОТИ

Наманган вилоят прокуратураси ташаббуси билан А.Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида “Хато” спектаклининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Спектаклда турли алдовларга ишониб, чет элга пул топиш учун кетиб, аянчли аҳволга тушиб қолган ўсмирлар, шунингдек, мамлакатимизда коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар акс эттирилган.

Тақдимотда 500 дан ортиқ коллеж битирувчилари, вилоят ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, иштирокчилар ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиб, меҳнат ярмаркасида қатнашдилар.

Наманган вилоят прокуратураси

04.07.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси