Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛ ЎҚИТУВЧИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Наманган вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директор ва ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Наманган шаҳридаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ўзбекистон халқ таълими аълочиси М.Абдуллаевга ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, қонунларни ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Наманган вилоят прокуратураси

15.07.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси