Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚОНУНЛАР ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган чоралар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Бунда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, коррупция, одам савдосига қарши курашишга доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек янги қабул қилинган қонунларни аҳолига етказишга қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 4 мингга яқин тадбирлар ўтказилиб, уларнинг 3 дан ортиғини халқ билан бевосита мулоқотлар ташкил этган.

Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан “Прокурор назорати” номли ҳуқуқий телекўрсатув тайёрланиб, ҳар ойда 2 маротаба эфирга узатиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида прокуратура органлари фаолиятига бағишланган “Халқ билан юзма-юз” телекўрсатуви эфир орқали намойиш қилинмоқда.

Наманган вилоят прокуратураси

07.09.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси