Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Ташаккурнома эълон қилинди

Наманган вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят «Ёшлар» марказида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ишидаги фаол иштироки учун фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантиришга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида»ги буйруғи асосида, ёшларни ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги фаол иштироки учун вилоятдаги 23-Олимпия заҳиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Р.Вишняковга ҳамда қонун доирасида фаолият юритиб, солиқ ва бошқа тўловларни муддатларида тўлаб, янги иш ўринлари яратиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшганлиги учун “Тошбулоқтекс” қўшма корхонаси раҳбари Т.Баратовга вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Ўтказилган тадбирда маҳаллий ҳокимлик, давлат бошқаруви, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Наманган вилоят прокуратураси

19.12.2015

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси