Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ

Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда прокуратура, ички ишлар, божхона органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси, соғлиқни сақлаш, меҳнат бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа масъул идораларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти муҳокама қилинди.

Тадбир давомида мутасадди органларнинг бу борадаги ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи шарт-шароит ва сабабларни бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган фаолият самарадорлигини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, мазкур соҳада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят прокуратураси ташаббуси билан Дастур ишлаб чиқилганлиги қайд қилиниб, масъул органларга унинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Наманган вилоят прокуратураси

28.04.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси