Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КЕЛАЖАК АВЛОД МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон туманида вояга етмаганлар ҳамда ёшларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқаришида ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот шаклида учрашувлар ўтказилди.

Тадбирларда 500 га яқин вояга етмаганлар ва ёшлар, шу жумладан имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва якка тартибда таълим олувчилар, шунингдек уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Учрашувлар давомида вояга етмаганлар ва ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида таклифлар эшитилди, билдирилган муаммоларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва идоралар вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, шу ва бошқа масалалар вилоят прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокидаги йиғилишда ҳам муҳокама қилинди.

Тадбирда ўқувчилар давоматини таъминлаш, имконияти чекланган вояга етмаганлар ва ёшлар учун энг қулай шароитларни яратиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш борасидаги айрим камчиликлар танқид остига олиниб, 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган устувор вазифалар белгиланди.

Наманган вилоят прокуратураси

15.09.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси