Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан фаолиятга ошкоралик бериш, очиқликни таъминлаш, аҳолини прокуратура органлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси органлари томонидан вилоят телевидениесида эфирга узатиладиган “Юзма-юз” телекўрсатувида мунтазам равишда чиқишлар қилиниб, бунда асосий эътибор вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек содир этилган жиноятлар тафсилотлари ҳақида аҳолини хабардор қилишга қаратилмоқда.

Кўрсатувни эфирга узатишдан кўзланган асосий мақсад - содир этилаётган оғир ва ўта оғир жиноятларни мазкур кўрсатувда очиқ тарзда муҳокама қилиш орқали аҳолининг хушёрлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган.

Наманган вилоят прокуратураси


18.02.2018

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси