Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ АХБОРОТИ ЭШИТИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокурорининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек вилоят прокурорига бириктирилган ҳудудда аҳолини безовта қилаётган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Йиғилишда прокурор секторида уй-жой, коммунал ва йўл хўжалиги, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирлар ўтказилганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, томорқа хўжалигидан унумли фойдаланиш, тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

25.01.2018

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси