Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Вилоят прокуратурасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон Қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижроси юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбир якуни бўйича коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш очиқ мулоқот ва ўзаро фикр алмашиш тарзида бўлиб ўтди.

Наманган вилоят прокуратураси


18.02.2018

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси