Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛ ТАДБИРКОР ВА ЎҚИТУВЧИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Наманган вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 26.10.2015 йилдаги “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда вилоятдаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, тадбиркорлар, Чортоқ тиббиёт коллежи ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда «STYLETEXTILE» хусусий корхонаси раҳбари Д.Исматуллаевга, Чортоқ тиббиёт коллежи директорининг ўринбосари М.Маматжановага вилоят прокурорининг “Ташаккурнома”си эълон қилинди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

25.01.2018

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси