Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – МАСЪУЛИЯТ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИ

Наманган шаҳрида Бош прокуратура, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Фуқаролик жамияти”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Қалқон”, “Адвокат” журналлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятни ошириш масалаларига бағишланди.

Маърузаларда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунлар, тегишли қонуности хужжатларининг сўзсиз бажарилишининг долзарблиги алоҳида таъкидланди.

Аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан, ёшлар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва вакиллари орасида ташвиқот ишларини фаоллаштиришнинг муҳимлиги тушунтирилди. Шунингдек, фуқароларнинг очиқ маълумотлардан эркин фойдалана олишини таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган кенг ислоҳотларни объектив ёритиб боришда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш зарурати эътироф этилди.

Тадбир доирасида юридик журналларнинг кўрилаётган мавзуга оид материаллари муҳокама қилинди.


Наманган вилоят прокуратураси

30.07.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси