Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Наманган вилоят прокуратураси ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиш масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда ҳокимликлар вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг масъул котиблари иштирок этди.

Семинарда вилоятда вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Жумладан, Наманган шаҳридаги 14, 15 ва 36-сонли умумтаълим мактабларида болаларни тўгаракларга жалб қилиш юзасидан сўровлар ўтказилиб, 3458 нафар ўқувчининг қизиқишлари аниқланган.

Сўров натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу умумтаълим мактабларига 12 тадан тикув машинаси ва бичув столлари, дурадгорлик, чилангарлик тўгараклари учун махсус дастгоҳлар етказиб берилиб, ўқувчиларнинг деярли барчаси турли тўгаракларга жалб этилган.

Мавжуд спорт заллари ва майдончалари қайта реконструкция қилиниб, қўшимча 4 та спорт тўгараги ташкил этилган ва уларга 580 нафар ўқувчи жалб қилинган.

Семинар иштирокчилари ушбу мактабларда ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан таништирилди. Семинар якунида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг қизиқишларини аниқлаш ҳамда уларни тегишли тўгаракларга жалб этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Наманган вилоят прокуратураси

22.03.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси