Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ТИКЛАНДИ

Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда айрим қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланган.

Хусусан, Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан фуқаро Ш.Жалолованинг мурожаатини кўриб чиқиш давомида аниқланишича, тумандаги “Охунбобоев” МФЙ раиси Б.Болтабаев томонидан Ш.Жалолованинг фарзандига тўлаб берилиши лозим бўлган 2 ойлик нафақа пуллари тўлов қайдномасига киритилмасдан, унинг ҳуқуқлари бузилган.

Текшириш натижаси бўйича Ш.Жалоловага нафақа пуллари тўлиқ тўлаб берилиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ҳамда МФЙ раиси Б.Болтабаевнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланган.

Наманган вилоят прокуратураси

27.06.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси