Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган вилоят прокуратурасида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Матиев иштирок этди.

Ҳайъат мажлисида вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2015 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилган чоралар, шу жумладан давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида 6238 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, 969 та ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилган, қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 798 та тақдимномалар киритилган, судларга 2,4 млрд. сўмлик зарарни ундириш борасида 1077 та аризалар юборилган, 3187 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, мажлисда прокурор назоратининг айрим йўналишларида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

Вилоят прокуратурасининг таркибий тармоқ бошлиқлари ҳамда шаҳар ва туман прокурорларига қонунлар ижроси юзасидан назоратни таъминлашда масъулиятни янада ошириш борасида талаблар қўйилди.

Ҳайъат мажлиси якунида кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва ижросини таъминлаш учун жойларга юборилди.

Наманган вилоят прокуратураси

01.02.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси