Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Амнистия актининг талаблари тушунтирилди

Наманган вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 03.12.2015 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарори талабларини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Семинар давомида амнистия акти ҳамда уни қўллаш тартибига оид Низомнинг аниқ ва бир хилда ижро этилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди, ушбу қарор ижроси юзасидан ҳар бир идорага юклатилган вазифалар тушунтирилди ҳамда қарор талабларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Наманган вилоят прокуратураси

25.12.2015

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси