Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНДИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан суриштирув ва тергов органлари ходимлари, судьялар ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.10.2016 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳиятини, уни қўллаш тартибини аҳолига етказишга бағишланган идоралараро машғулот ўтказилди.

Йиғилишда амнистия актининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини, жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва бандлигини таъминлаш, бу борада барча мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Прокуратура органлари томонидан амнистия актининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, уни амалиётда татбиқ этишда юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Наманган вилоят прокуратураси

25.11.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси