Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Наманган гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, «Ёшлар иттифоқи» вилоят кенгаши, Бандлик бош бошқармаси вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари иштирок этди.

Қабул давомида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини даволаш муассасаларига, мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, шунингдек, уларнинг доимий ёки вақтинчалик рўйхатга қўйилиши ҳамда кундалик ҳаётда юзага келаётган бошқа масалаларга оид муаммолари кўриб чиқилиб, мутасадди идораларга уларни бартараф этишга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.


03.05.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси