Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Тошкент ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан коллеж битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, шунингдек, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳарбий қисмлари ва ташкилотлари ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ва фарзандлари (коллеж битирувчилари) иштирок этдилар.

Тадбирга 200 дан ортиқ ташкилотлар, таълим муассасалари 3700 та бўш иш ўринлари билан таклиф қилинди.

Корхона ва муассасаларнинг вакиллари битирувчиларга бўш иш ўринлари, имтиёзлар ва меҳнат шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар бердилар, 117 та битирувчиларга ишга йўлланмалар берилди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган коллеж битирувчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш мақсадида сертификатлар топширилди.

Ҳарбий прокуратура

12.08.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси