Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Янги қонун талаблари тушунтирилди

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар фаолиятида жиноят-процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ички ишлар Қоровул қўшинлари ва МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг Урганч ва Нукус гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалари ҳарбий хизматчилари билан ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳияти, хусусан, суриштирув, дастлабки тергов ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, уларнинг вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.

Ўқув машғулотларида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоят ИИБнинг криминалистика бўлими экспертлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жойлардаги суд-тиббий экспертиза бюроси экспертлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган услубий тавсиялар берилди.

Наврўз РАЙИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси 
бўлим ҳарбий прокурори

28.09.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси