Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ ФАРМОН ТАЛАБЛАРИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрь кунги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, Ҳарбий прокуратура, божхона, назорат органлари ҳамда Қуролли Кучлар масъул ходимлари иштирок этди.

Семинарда Фармоннинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад тадбиркорлик субъектларининг ҳар томонлама ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун яратилган имкониятларни кенгайтириш ва уларга ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашдан иборат эканлиги таъкидланиб, ушбу вазифаларни амалга ошириш борасида тегишли органлар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, барча ҳарбий округ ва ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий шаҳарчаларда яшовчи аҳоли ўртасида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

25.11.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси