Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Ватан ҳимоячилари куни арафасида учрашувлар

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2015 йилдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар ва чегараолди ҳудудларда яшовчи аҳоли ўртасида тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонликлари, жамоат бирлашмалари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирлар мустақиллигимизнинг ўтган қисқа даври мобайнида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган Қуролли Кучларни барпо этиш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасига оид қонун ҳужжатлари моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган.
Учрашувларда мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Қуролли Кучларнинг роли, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда турли таҳдид ва хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу каби учрашувлар республиканинг барча гарнизонларида ўтказилди. Тадбирлар давомида санъат усталари иштирокида байрам дастурлари ташкил қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий прокуратураси 

12.01.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси