Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан тасдиқланган Дастур асосида ҳарбий прокуратура органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар иштирокида “Мурожаатларни кўриб чиқишда ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш” мавзусида минтақавий ўқув машғулотлари бошланди.

Дастлабки машғулотлар Республика Ҳарбий прокуратураси, Тошкент ҳарбий округи ва Чирчиқ ҳарбий прокуратуралари ходимлари, Тошкент ва Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг офицерлари иштирокида ўтказилди.

Ўқув машғулотларида ҳарбий қисм ва муассасаларда мурожаатлар билан ишлаш тартиби, бу борадаги фаолиятни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Машғулотлар доирасида “UZINFОСОМ” Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи вакиллари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориладиган мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқилишини ташкил этиш тартиби ҳақида маърузалар қилинди.

Навбатдаги семинар машғулотларини жорий йилнинг май ойига қадар ҳарбий прокуратура органларининг барча ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси 
Ҳарбий прокуратураси

18.03.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси