Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳаётга теран кўз билан қарайдиган, принципиал позициясига эга, ҳар томонлама етук ва ўз ишига масъулият билан ёндашувчи ходимларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан ходимларнинг билим ва малакасини ошириш борасида доимий асосда турли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ташкил этилиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялари, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилишида прокуратура органларининг ўрни» мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда мамлакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар, суд ва тергов амалиётида мавжуд муаммолар ҳамда жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш, ҳуқуқий ахборотни ижрочилар ва кенг оммага етказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

29.12.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси