Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СУРИШТИРУВЧИЛАР ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий округи ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар суриштирувчилари иштирокида суриштирув органлари фаолиятида жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига риоя қилиниши масалаларига бағишланган семинарлар ташкил этилди.

Семинарлар Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти ҳамда Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳарбий қисм ва муассасаларида ўтказилди.

Тадбирларда ҳарбий прокуратура ходимлари, Мудофаа вазирлиги марказий суд тиббий ва патологик анатомия лабораторияси экспертлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган семинарлар давомида жиноятга оид ариза ва хабарларни кўриб чиқиш, терговга қадар текширув ўтказишда суриштирув органлари ваколатларини амалга ошириш, бу борада жиноят-процессуал қонунчилик талабларига риоя этиш ҳамда фуқаролар, шу жумладан, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш масалалари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги асосий жиҳатлар муҳокама қилинди.

Семинарлар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий прокуратураси

25.04.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси