Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАРБИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Оиласи тинч одам кўнгли хотиржам бўлади. Бунинг учун эса ҳар қандай хонадон ташвишлардан холи бўлиши, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топилиши лозим. Бу масалага юртимизда давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани ҳаммага маълум.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий техника билим юртида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ўтказилган очиқ мулоқот ана шундай муаммоли ҳолатларни ҳал қилишга бағишланди.

Тадбирда ҳокимият, давлат солиқ инспекцияси, молия, банк, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги мутахассислар иштирок этди. Тадбир давомида ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатли идоралар вакилларига кўрсатмалар берилди.

Бу каби очиқ мулоқот Чирчиқ гарнизони офицерлар уйида Чирчиқ шаҳри, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларида яшовчи нафақадаги ҳарбий хизматчилар билан ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий прокуратураси

03.05.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси