Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК – ҲАЁТИМИЗ МЕЗОНИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида ва Чирчиқ гарнизони офицерлар уйида Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ИИВ Қоровул қўшинлари тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари иштирокида “Огоҳлик ва ҳушёрлик – ҳаётимиз мезони” мавзусида семинарлар ўтказилди.

Тадбирларда республика Ҳарбий прокуратураси, Тошкент ҳарбий округ ва Чирчиқ ҳарбий прокуратуралари ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарлар давомида диний экстремизм ва терроризм таҳдиди, уларга қарши курашишда ҳуқуқий тарғиботнинг аҳамияти, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик, огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Шунингдек, 25.04.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Жиноят кодексининг терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган нормаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси 

01.06.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси