Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида қонунийликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2016 йил 1-ярмида амалга оширилган ишлар якунлари ва келгусидаги вазифаларга бағишланган мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ҳарбий прокуратура органлари, Ҳарбий суд, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, ҳарбий қисм ва муассасалар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.

Қуролли Кучлар олдига қўйилган вазифаларни самарали бажариш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ҳарбий хизматчиларга хизматни олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида тегишли идоралар масъул ходимларининг ахборотлари эшитилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

29.08.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси