Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАДА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 10-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида маҳкама, ҳудудий ҳарбий прокурорларнинг судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда уч йилгача стажга эга бўлган ёш мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва белгиланган вазифалар бўйича ишларни самарали ташкиллаштирилишида ходимларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Тошкент шаҳар Маъмурий суди, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати институти ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари иштирок этди.

Семинарда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, суд ва тергов амалиётида мавжуд муаммолар таҳлил этилди. Шунингдек, ўқув-амалий семинарда жамоатчилик билан алоқаларни тўғри ташкил этиш ва ҳуқуқий ахборотни ижрочилар ва аҳолига ўз вақтида сифатли етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар борасида маърузалар эшитилиб, ўзаро фикр алмашилди.  

14.05.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси