Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МАВСУМДА КЎНГИЛСИЗЛИК БЎЛМАСЛИГИ УЧУН

Жиззах ҳарбий прокуратураси назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилиб келаётган ҳарбий ётоқхоналар, меҳмонхоналар, ҳарбий шаҳарчалардаги хонадонлар ва бош­қа муассасаларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари қатнашган тадбирда Жиззах ҳарбий прокуратураси, вилоят табиий газ таъминоти бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тизимга алоқадор бошқа ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирок этишди. Тадбир жараёнида, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Жиззах вилояти фав­қулодда вазиятлар бошқармаси, Жиззах вилояти ёнғин хавфсизлиги бош­қармаси томонидан кўргазмали амалий машғулот ўтказилди.

Йиғилишда мутахассислар томонидан ностандарт иситиш воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари, газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриб бориш, табиий ва суюлтирилган газни ишлатиш қоидалари хусусида фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, тадбир қатнашчиларига қутуриш ва ботулизм касаллигидан сақланиш чоралари ва унинг олдини олиш масалалари юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.

Шукрулло ХАДЖИБАЕВ,
Жиззах ҳарбий прокурори

Манба: «Ҳуқуқ» газетаси, № 52, 28.12.2017 йил

28.12.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси