Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БИЗ ВАТАНГА ТАЯНЧМИЗ

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Тадбирнинг мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатини самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони талабларини муҳокама қилишдан иборат.

Тадбир давомида юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларини янада самарали амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди, фикр ва таклифлар эшитилди, шунингдек иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида вилоят бадиий жамоалари ижросида мусиқали рақс дастури намойиш қилинди ҳамда китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

23.08.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси