Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қонунчилик палатаси депутатлари, билим юртининг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари, ҳарбий прокуратура ва суд, Тошкент давлат юридик университети, нодавлат ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда мурожаатларни кўриб чиқишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш, ушбу соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий прокуратураси

25.02.2016

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси