Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАНАДИ

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари сони, уларнинг маълумоти ва мутахассисликлари таҳлил қилиниб, ўрганиб борилмоқда.

Бу борада самарали натижаларга эришиш учун маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда белгиланган режа асосида меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят ҳокимлиги, прокуратураси ва Меҳнат бош бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда 140 та ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари, ҳарбий пенсионерлар қатнашиб, шулардан 15 нафарига, шу жумладан 5 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ва 10 нафар ҳарбий пенсионерларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

25.01.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси