Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – ЁРУҒ КЕЛАЖАК ГАРОВИ

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши курашиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.

“Соғлом турмуш тарзи – ёруғ келажак гарови” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази Самарқанд филиали, ОИТСга қарши курашиш Маркази, шунингдек, вилоят наркология ва руҳий асаб касалликлари диспансерлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИТСга қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг инсон организмига бўлган салбий таъсири, алкоголизм ва бошқа шу каби ҳалокатли иллатлар, уларни ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тарқалишини олдини олиш, шунингдек, тиббий саводхонликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳарбий прокуратура

12.08.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси