Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Аҳоли бандлигини таъминлаш мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳамда халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Қайд этиш лозимки, юртимизда ҳар йили миллий иқтисодиётни ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш, аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ижтимоий ҳимояси ва бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлар қабул қилинмоқда.

Ҳарбий прокуратура ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ушбу вазифаларни ижро қилишга қаратилган.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, муддатли, шунингдек сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаб келган фуқаролар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.

Ярмарка давомида Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 153 та корхона ва ташкилотларнинг 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари тақдим қилинди.

Меҳнат ярмаркаси якунида 50 нафар фуқаролар, шу жумладан 9 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий прокуратураси 

25.04.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси