Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Тошкент ҳарбий прокуратураси, Янгийўл шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, соғлиқни сақлаш ҳамда мактабгача таълим бўлимлари вакиллари иштирок этдилар.

Қабул давомида ҳарбий хизматчилар фарзандларини даволаш муассасаларига, мактабгача таълим муассасаларига ўқишга жойлаштирилиши, шунингдек уларнинг доимий ёки вақтинчалик рўйхатга қўйилишига оид муаммолар кўриб чиқилиб, мутасадди идораларга уларни бартараф этишга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси


18.02.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси