Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КИТОБ САЙЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида қайд этилган вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Китоб – менинг ҳаётим” шиори остида китоб сайли ташкил этилди.

Тадбирда Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирок этдилар.

Бундан ташқари, Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар орасидан шакллантирилган жамоалар ўртасида “Зукко ҳарбийлар” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Жамоаларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси


18.02.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси