Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЭКСКУРСИЯСИ

Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Термиз шаҳридаги 12 сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг харбий қисмларга экскурсияси ташкил этилди.
Тадбирларда ҳарбий қисмлар бошлиқлари, ҳарбий хизматчилари хамда Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши вакиллари иштирок этди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Ҳарбий қисмлар томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 100 дан ортиқ адабиётлар тақдим қилинди.
Бундан ташқари, ҳарбий қисм хизматчилари томонидан ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши, жанговар тайёргарлик машғулотларини ўзида акс эттирган кўргазмали чиқишлар қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

06.02.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси