Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 06.09.2017 йилдаги “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 йилдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳамда Қарши ва Бухоро гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмлар вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда маърузага чиққанлар юқорида кўрсатилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар бериб, уларнинг саволларига жавоб бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси


18.02.2018

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси