Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЧАҚИРУВ МАВСУМИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Шарқий ҳарбий округ, Термиз, Бухоро, Андижон ва Навоий ҳарбий прокуратуралари томонидан жойлардаги вилоят ҳокимликлари ва вилоят мудофаа ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда фуқароларини 2017 йил чақирув даврида муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви хизматига олишни ташкил этишга бағишланган йиғилишлар ўтказилди.

Мазкур тадбирларда вилоят, туман ва шаҳарлар чақирув комиссиялари раислари, доимий фаолият юритувчи тиббий комиссиялар аъзолари, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этди.

Йиғилишларда 2016 йилги чақирув мавсумида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, жорий йилда уларга йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, чақирув комиссиялари ва мудофаа ишлари бўлимлари ходимларининг масъулиятини ошириш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг чақирув билан боғлиқ мурожаатларини ўз вақтида ва холисона ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

10.02.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси