Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан ишлаб чиқилган режага асосан, жойларда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда Қуролли Кучлар пенсионерлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Гулистон, Жиззах ва Самарқанд гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбий хизматчилар билан бевосита мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилди.

Тадбирларда “Нуроний” жамғармаси вакиллари, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат, таълим ва молия соҳалари мутахассислари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар, шунингдек уларнинг турли муаммоли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилинди.

Бу каби тадбирларни республиканинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

21.01.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси