Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАДА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАДА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил 10-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида маҳкама, ҳудудий ҳарбий прокурорларнинг судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда уч йилгача стажга эга бўлган ёш мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва белгиланган вазифалар бўйича ишларни самарали ташкиллаштирилишида ходимларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилди.

14.05.2018


САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Наманган гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди.

03.05.2018


КИТОБ САЙЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

КИТОБ САЙЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида қайд этилган вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Китоб – менинг ҳаётим” шиори остида китоб сайли ташкил этилди.

18.02.2018


САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди.

18.02.2018


СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 06.09.2017 йилдаги “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 йилдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар машғулоти ўтказилди.

18.02.2018


МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЭКСКУРСИЯСИ

МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЭКСКУРСИЯСИ

Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Термиз шаҳридаги 12 сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг харбий қисмларга экскурсияси ташкил этилди.

06.02.2018


МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАНАДИ

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАНАДИ

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари сони, уларнинг маълумоти ва мутахассисликлари таҳлил қилиниб, ўрганиб борилмоқда.

25.01.2018


ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳаётга теран кўз билан қарайдиган, принципиал позициясига эга, ҳар томонлама етук ва ўз ишига масъулият билан ёндашувчи ходимларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

29.12.2017


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 7553-сонли ҳарбий қисмда очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилди.

29.12.2017


МАВСУМДА КЎНГИЛСИЗЛИК БЎЛМАСЛИГИ УЧУН

МАВСУМДА КЎНГИЛСИЗЛИК БЎЛМАСЛИГИ УЧУН

Жиззах ҳарбий прокуратураси назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилиб келаётган ҳарбий ётоқхоналар, меҳмонхоналар, ҳарбий шаҳарчалардаги хонадонлар ва бош¬қа муассасаларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди.

28.12.2017


ПОРЛОҚ КЕЛАЖАККА ЕТАКЛОВЧИ ОМИЛ

ПОРЛОҚ КЕЛАЖАККА ЕТАКЛОВЧИ ОМИЛ

Давлатнинг жадал ривожланиши, тараққий этиши, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва мавқега эга бўлиши унинг қонунчилигига асос бўлмиш Конституцияси ва ушбу ҳужжатнинг давлат ва жамият манфаатларини ўзида қай даражада акс эттира олишига боғлиқдир.

07.12.2017


ЁШЛАР УЧУН МАДАНИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

20.10.2017


Янги қонун талаблари тушунтирилди

Янги қонун талаблари тушунтирилди

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар фаолиятида жиноят-процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ички ишлар Қоровул қўшинлари ва МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг Урганч ва Нукус гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалари ҳарбий хизматчилари билан ўқув машғулотлари ташкил этилди.

28.09.2017


БИЗ ВАТАНГА ТАЯНЧМИЗ

БИЗ ВАТАНГА ТАЯНЧМИЗ

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида учрашув ташкил этилди.

23.08.2017


КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Тошкент ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан коллеж битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

12.08.2017


СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – ЁРУҒ КЕЛАЖАК ГАРОВИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – ЁРУҒ КЕЛАЖАК ГАРОВИ

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши курашиш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди.

12.08.2017


ҲАРБИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ҲАРБИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Оиласи тинч одам кўнгли хотиржам бўлади. Бунинг учун эса ҳар қандай хонадон ташвишлардан холи бўлиши, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топилиши лозим. Бу масалага юртимизда давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани ҳаммага маълум.

03.05.2017


ФУҚАРОЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

ФУҚАРОЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Аҳоли бандлигини таъминлаш мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳамда халқ турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

25.04.2017


Жамиятни емирувчи иллат

Жамиятни емирувчи иллат

Инсоният тарихида давлатлар шакллангандан буён коррупция уларни ичидан емирадиган ижтимоий иллат сифатида вужудга келди, ҳокимият ва бойликка ружу қўйиш таъсирида ривожланди. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқариб, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

24.03.2017


ЧАҚИРУВ МАВСУМИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА

ЧАҚИРУВ МАВСУМИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори  ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

10.02.2017


Тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017–2021 йилларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегияси ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда халқ муҳокамасига тақдим этилди.

06.02.2017


Тинч ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи

Тинч ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи

Бундан 25 йил аввал мустақилликни асраш, ҳар қандай хавф-¬хатарни бартараф этишга тайёр қудратли миллий армияга эга бўлиш ¬заруратини ҳаётнинг ўзи тақозо этган эди. Шу боис миллий ¬армиямизни барпо этишга давлат ва жамият қурилишининг ғоят муҳим, узвий бир қисми сифатида қаралди.

30.01.2017


АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан ишлаб чиқилган режага асосан, жойларда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда Қуролли Кучлар пенсионерлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

21.01.2017


БОШ МАҚСАДИМИЗ ЮРТ ТИНЧЛИГИДИР

БОШ МАҚСАДИМИЗ ЮРТ ТИНЧЛИГИДИР

Бугунги кунда мустақиллигимиз ва тинчлигимизни янада мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ҳаётини демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги ишлар янги ва юқори сифат босқичларида давом этмоқда.

13.01.2017


ЯНГИ ФАРМОН ТАЛАБЛАРИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

ЯНГИ ФАРМОН ТАЛАБЛАРИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрь кунги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

25.11.2016


МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида қонунийликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2016 йил 1-ярмида амалга оширилган ишлар якунлари ва келгусидаги вазифаларга бағишланган мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.

29.08.2016


ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК – ҲАЁТИМИЗ МЕЗОНИ

ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК – ҲАЁТИМИЗ МЕЗОНИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида ва Чирчиқ гарнизони офицерлар уйида Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ИИВ Қоровул қўшинлари тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари иштирокида “Огоҳлик ва ҳушёрлик – ҳаётимиз мезони” мавзусида семинарлар ўтказилди.

01.06.2016


СУРИШТИРУВЧИЛАР ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАРЛАР

СУРИШТИРУВЧИЛАР ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий округи ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар суриштирувчилари иштирокида суриштирув органлари фаолиятида жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига риоя қилиниши масалаларига бағишланган семинарлар ташкил этилди.

25.04.2016


ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ

ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан тасдиқланган Дастур асосида ҳарбий прокуратура органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар иштирокида “Мурожаатларни кўриб чиқишда ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш” мавзусида минтақавий ўқув машғулотлари бошланди.

18.03.2016


ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.

25.02.2016


Ватан ҳимоячилари куни арафасида учрашувлар

Ватан ҳимоячилари куни  арафасида учрашувлар

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2015 йилдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар ва чегараолди ҳудудларда яшовчи аҳоли ўртасида тадбирлар ўтказилмоқда.

12.01.2016



Саҳифалар: 1 Саҳифа бўйича

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси