Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР УЧУН МАДАНИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кенгаши вакиллари, ўрта-махсус касб-хунар коллежлари ўқитувчилари ҳамда 200 га яқин талабалари иштирок этдилар.

Тадбир давомида мутахассислар мамлакатимизда ёшларда ватанпарварлик туйғуси ва Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида талаба ёшларга замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш қилинди ҳамда санъат усталари иштирокидаги концерт дастури тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси

20.10.2017

100060, Тошкент шаҳар, Истиқбол
кўчаси, 22.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси