Янгиликлар
ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАДА ЎҚУВ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ ![]() 2018 йил 10-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида маҳкама, ҳудудий ҳарбий прокурорларнинг судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда уч йилгача стажга эга бўлган ёш мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва белгиланган вазифалар бўйича ишларни самарали ташкиллаштирилишида ходимларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилди. 14.05.2018 |
![]() Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Наманган гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди. 03.05.2018 |
![]() Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорида қайд этилган вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Китоб – менинг ҳаётим” шиори остида китоб сайли ташкил этилди. 18.02.2018 |
![]() Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказилди. 18.02.2018 |
![]() Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 06.09.2017 йилдаги “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 йилдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар машғулоти ўтказилди. 18.02.2018 |
МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЭКСКУРСИЯСИ ![]() Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Термиз шаҳридаги 12 сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг харбий қисмларга экскурсияси ташкил этилди. 06.02.2018 |
![]() Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари сони, уларнинг маълумоти ва мутахассисликлари таҳлил қилиниб, ўрганиб борилмоқда. 25.01.2018 |
Ҳаётга теран кўз билан қарайдиган, принципиал позициясига эга, ҳар томонлама етук ва ўз ишига масъулият билан ёндашувчи ходимларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. 29.12.2017 |
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 7553-сонли ҳарбий қисмда очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилди. 29.12.2017 |
МАВСУМДА КЎНГИЛСИЗЛИК БЎЛМАСЛИГИ УЧУН ![]() Жиззах ҳарбий прокуратураси назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилиб келаётган ҳарбий ётоқхоналар, меҳмонхоналар, ҳарбий шаҳарчалардаги хонадонлар ва бош¬қа муассасаларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тадбир ўтказилди. 28.12.2017 |
ПОРЛОҚ КЕЛАЖАККА ЕТАКЛОВЧИ ОМИЛ ![]() Давлатнинг жадал ривожланиши, тараққий этиши, дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва мавқега эга бўлиши унинг қонунчилигига асос бўлмиш Конституцияси ва ушбу ҳужжатнинг давлат ва жамият манфаатларини ўзида қай даражада акс эттира олишига боғлиқдир. 07.12.2017 |
ЁШЛАР УЧУН МАДАНИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 20.10.2017 |
Янги қонун талаблари тушунтирилди ![]() Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар фаолиятида жиноят-процессуал қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ички ишлар Қоровул қўшинлари ва МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг Урганч ва Нукус гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалари ҳарбий хизматчилари билан ўқув машғулотлари ташкил этилди. 28.09.2017 |
![]() Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Биз Ватанга таянчмиз” шиори остида учрашув ташкил этилди. 23.08.2017 |
КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ![]() Тошкент ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан коллеж битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 12.08.2017 |
|