Янгиликлар
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ Қашқадарё вилоят прокуратураси органларининг аралашуви билан 12 нафар тадбиркорлик субъектларига 759 млн. сўмлик кредит маблағлари, 3 нафарига 32 гектар ер майдони ажратилди, 7 нафар тадбиркорларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга амалий ёрдам кўрсатилди. Масалан, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Боқиевага 51 млн. сўм кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 2 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, 30 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, фаолият кўрсатмаётган 6 та корхоналарнинг фаолияти тикланиши таъминланди. 40 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда 2369 нафар тадбиркорлар иштирок этдилар.
Қашқадарё вилоят прокуратураси
18.02.2018 |
Медиатека
181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси