Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ БОЖХОНА КОДЕКСИГА БАҒИШЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан давлат божхона бошқармаси билан ҳамкорликда янги таҳрирда қабул қилинган Божхона кодексининг мазмун ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, прокуратура, божхона органлари, Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда янги таҳрирдаги Божхона кодексининг эски таҳрирдаги кодексдан асосий фарқли жиҳатлари ҳақида сўз юритилиб, халқаро стандартларга мос бўлган ягона қонун хужжатлари базаси шакллантирилганлиги таъкидланди.

Янги таҳрирдаги кодекс билан амалга киритилган нормалар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун янада кенг имкониятлар бериши, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши иштирокчилар томонидан алоҳида қайд қилинди.

Семинар давомида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва божхона бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган янги таҳрирдаги Божхона кодексига киритилган янги нормаларнинг мазмунини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

12.04.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси